«Фенербаҳче» президентлиги учун сайлови якунланди.
Овоз бериш натижаларига кўра, Aзиз Йилдирим 17245 та овоз тўплаб, ғолиб бўлди. Унинг рақиби Ҳоқон Сафи учун эса 9 927 нафар сайлов иштирокчиси овоз берди. Бу ҳақда турк клубининг X ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 73 ёшли Йилдирим 1998 йилдан 2018 йилгача ҳам Истанбул клуби президенти лавозимида фаолият юритган.
Мағлуб бўлган Сафи жамоага Луис Суарес («Интер Майами»), Mериҳ Демирал («Ал Аҳли»), Mэйсон Гринвуд («Марсел») ва Ҳоқлн Чалхонўғлини («Интер») трансфер қилишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ўтган мавсум якунларига кўра, «Фенербаҳче» Туркия чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаб, чемпионликни «Галатасарой»га бой берди. Мамлакат кубогида эса жамоа чоракфиналгача етиб борди.
Азиз Йилдирим — «Фенербаҳче» президенти
Футбол
7 июн, 20:25
Истанбул клубига бегона бўлмаган 73 ёшли функционер сайловда ғолиб чиқди.
Foto: Fenerbahce SK