«Фенербаҳче» клуби «Милан» вингери Рафаэл Леауга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Истанбул клуби португалиялик 27 ёшли футболчини сотиб олиша шарти билан ижарага олиш таклифини билдирган.
Бироқ «россонери» бу таклифни рад этган. Шунга қарамай, томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда. «Фенербаҳче» тез орада таклифни яхшилаши мумкин.
Агар келишув амалга ошса, Леау янги жамоасида йилига қарийб 12 миллион евро атрофида маош олиш имкониятига эга бўлади. Футболчининг бозор қиймати эса 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Маълумотларга қараганда, Рафаэл энди «Милан» режаларида асосий ўйинчи ҳисобланмайди ва ёзда сотиб юборилиши мумкин. Футболчининг ўзи ҳам клубни тарк этишга тайёр.