Live
1
Ўзбек

«Фулҳэм» «Рома»нинг Кевин бўйича таклифини рад этди

Футбол
3 август, 15:36
Бу ҳақда Globo нашри хабар берди.
«Фулҳэм» «Рома»нинг Кевин бўйича таклифини рад этди
Фото: Getty Images

«Рома» клуби «Фулхэм» ҳужумчиси Кевинни ўз сафига қўшиб олиш учун расмий таклиф билан чиқди. Бу ҳақда Globo нашри хабар берди.

Манбага кўра, инглиз клуби бразилиялик 23 ёшли бўйича бўлган таклифни рад этди.

Қайд этилишича, «бўрилар» Кевинни сотиб олиш учун 50 миллион евро таклиф қилган. Шунингдек, таклиф таркибига кафолатланган тўлов ҳамда турли бонуслар киритилган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Фулхэм» Кевинни ўтган йили «Шахтёр» клубидан 45 миллион еврога (40 миллион евро кафолатланган маблағ ва 5 миллион евро бонуслар) сотиб олган эди. У Англия Премер-лигасидаги илк мавсумида 31 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Фулхэм Фулхэм
  • Рома Рома
Бугунги янгиликлар