«Рома» Германиянинг «Волфсбург» клубидан грециялик марказий ҳимоячи Константинос Кулиеракисни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.
22 ёшли футболчи янги жамоаси сафида 33-рақам остида тўп тепади. Қайд этилишича, трансфер қиймати 15 миллион еврони ташкил этган.
Маълумот ўрнида, «Волфсбург» ўтган мавсум якунларига кўра Германия Бундеслигасини тарк этди. Жамоа плей-оффда «Падерборн» қўшимча таймларда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Аввалроқ римликлар ҳужумчи Сантяго Кастронинг трансферини эълон қилганди.