Суперлига 15-турининг марказий ўйини «Динамо» ва «Нефтчи» баҳси дуранг (0:0) натижа билан якунлангач, учрашувдан кейин дастлаб Фарғона клуби бош мураббийи Исломбек Исмоилов матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
- Иккала жамоа ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этишини барча билади. Икки томонда ҳам ҳужумлар ва голли вазиятлар етарли бўлди, фақат ўйинга гол етишмади. Хатоларни ўрганамиз.
«Нефтчи»нинг кучли таркиби бугун иш бермадими? «Динамо» таркибини ҳам ёмон демаган бўлардим. Тажрибали Баҳодир Насимовни айтмасак, қолган ҳужумкор ўйинчилари ёш ва ҳали ўсадиган йигитлар. Фирдавс Абдураҳмонов, Ойбек Ўрмонжонов, Беҳрузбек Облоқулов шулар жумласидан. Қолаверса, Анваржон Ҳожимирзаев ҳам ҳозир прайм даврини ўтказмоқда.
Ҳа, бу йигитлар ҳали унча танилмаган, лекин «Динамо»нинг ёшлари бу ёшда Ўзбекистондаги энг яхшилардан ҳисобланади. Ҳа, биз бугун ютолмадик, аммо сизда кучли таркиб бор дегани, исталган рақибни мағлуб эта оласиз дегани эмас. Буни ЖЧда Испания Кабо-Вердени мағлуб эта олмаганидан кўрса бўлади. Чемпион сифатида ҳаракат қилиш, турнир жадвалида юқорида туриш қийин. Бугун «Динамо»да йўқотадиган нарсаси йўқ эди, улар ёмон ўйнашмади. «Динамо»да ҳам кўплаб голли вазиятлар юзага келди», — деди Исломбек Исмоилов матбуот анжуманида.