«Фулҳэм» клуби «Реал» яримҳимоячиси Сесар Паласиосни ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.
Лондон клуби 21 ёшли хавбек билан 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Шунингдек, келишувда уни яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган. Эндиликда Паласиос «Фулҳэм» сафида 8-рақам остида тўп тепади.
Трансфернинг молиявий шартлари расман ошкор этилмаган. Аммо аввалроқ инглиз клуби ушбу трансфер учун тахминан 10 миллион евро тўлаган. Шу билан бирга, «Реал» футболчининг кейинги эҳтимолий трансферидан тушадиган маблағнинг 30 фоизини олиш ҳуқуқини сақлаб қолган.
Аввалроқ «Фулҳэм» Гонсало Гарсия билан шартнома имзолаганини эълон қилганди.