Саудия Арабистонининг «Ал Аҳли» клуби бош мураббийлик лавозимига номзодлар рўйхатига Арне Слотни ҳам киритди.
Журналист Бен Жейкобснинг хабарига кўра, Эдди Ҳаунинг кетишидан сўнг «Нюкасл» бошқарувини қўлга олиши кутилаётган Матиас Яйссле ўрнига «Ал Аҳли» янги мураббий изламоқда. Номзодлардан бири эса «Ливерпул» собиқ устози Арне Слот ҳисобланади.
Бироқ ушбу тайинлов амалга ошишига жиддий тўсиқ бор. Манбага кўра, Слот фаолиятини Саудия Арабистонида эмас, балки Европада давом эттиришни афзал кўрмоқда.
Маълумот учун, Арне Слот 2025/26 йилги мавсум якунида «Ливерпул»ни тарк этган эди. Аввалроқ у Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийлигига асосий номзодлардан бири сифатида ҳам тилга олинган.