Бу ҳақда журналист Маттео Моретто ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали хабар берди.
Англиянинг «Фулҳэм» клуби «Реал» ҳужумчиси Гонсало Гарсия трансфери учун каттагина маблағ сарфлашга тайёр турибди — жамоанинг янги бош мураббийи Алваро Арбелоа айнан испаниялик ҳужумчини ўз таркибида кўришни истамоқда. Маълумот учун, Алваро ва Гонсало аввалроқ Мадрид клубида бирга ишлаб улгурган. Аммо инглиз клуби Гонсало трансфери учун айнан қанча пул сарфламоқчи эканлиги ҳозирча очиқланмаган.
Испан ОАВ хабарларига кўра, «Реал» муносиб таклиф тушган тақдирда Гарсияни сотиб юборишга қарши бўлмайди.
Эслатиб ўтамиз, 2025/2026-йилги мавсумда ҳужумчи асосий жамоа таркибида барча мусобақалардаги 39 та ўйинда 7 та гол урди ва 3 та голли узатма етказиб берди. Аввалроқ Гонсало Гарсия «Реал Мадрид Кастиля» сафида ҳаракат қилган ва 2024/2025-йилги мавсумда 73 та беллашувда 30 та гол уришга муваффақ бўлган эди.