«Милан» бош мураббийи Рубен Аморим жамоанинг келажакдаги ривожланиш режаси ва Лука Модричнинг жамоадаги ўрни ҳақида гапирди.
Goal.com хабарига кўра, португалиялик мутахассис «Милан» янги лойиҳани ёш футболчилар атрофида қуришни режалаштираётганини таъкидлади.
«Биз ёш футболчиларга ишонмоқчимиз ва жамоани қайтадан қурамиз. Бу мураббий учун ҳам таваккал, аммо мен айнан шундай хавфни танлайман. Мени қийин даврдаги жамоалар билан ишлашни ёқтирганим учун ҳам таклиф қилишди. Олдимизда мураккаб вазифа борлигини биламиз, аммо янги лойиҳа яратишни истаймиз», — деди Аморим.
Мураббий Лука Модричнинг тажрибаси жамоа учун муҳимлигини ҳам алоҳида қайд этди.
«Баъзида қанчалик тез югуришингиз эмас, қанчалик тез фикрлашингиз муҳим. Бу борада Лука ҳануз энг яхшиларидан бири. Бизда кўплаб ёш футболчилар бор ва шундай тажрибали футболчиларнинг мавжудлиги улар ҳамда бутун жамоа учун жуда муҳим», — дея қўшимча қилди португалиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Лука Модрич яқинда «Милан» билан шартномасини яна бир мавсумга узайтирганди.