Live
1
Ўзбек

Леау келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди

Футбол
24 июл, 08:33
Португалиялик вингер Туркия клубларидан бўлаётган қизиқишлар фонида келажаги борасида гапирди.
Леау келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди
Фото: Getty Images

«Милан» қанот ҳужумчиси Рафаэл Леау ўзининг келажакдаги фаолиятига тўхталди.

Яқинда матбуотда португалиялик вингер Туркияга кўчиб ўтиши мумкинлиги, унга «Фенербаҳче» ва «Галатасарой» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

«Мен клуб раҳбарияти билан янгилик қилиш имконияти ҳақида гаплашдим, аммо бу содир бўладими ёки йўқми, ҳозирча билмайман. 29 июлда мен жамоа ихтиёрига етиб боришим керак. Ҳозирча «Милан» ўйинчисиман. Менга кўп нарса берган бу клубнинг футболкасини ҳурмат қиламан ва бор кучимни ишга соламан», - деди Лео Podpah подкастида.

Маълумот учун, 27 ёшли ҳужумчи 2019 йилдан бери «россонери» сафида тўп тепмоқда. Унинг «Милан» билан шартномаси икки мавсумдан сўнг тугайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар