Украиналик футболчи Михаило Мудрик янги муаммога дуч келди - у допинг машмашаси бошланишидан олдин, 2023 йилда имзоланган шартномаси туфайли 2,5 миллион евродан маҳрум бўлди.
Маълум бўлишича, Мудрик JJDS Манагемент Limited компаниясига тижорат суратга олишлари учун тегишли фоизларни тўламаган ва суд жараёни натижасида унинг 2,5 миллион евролик ҳисоб рақами музлатилган. Шундай қилиб, у пулни қайтариши керак бўлади ва афтидан, ўйинчи «Челси» унга тўлашда давом этишга мажбур бўлаётган маошдан бу ишни амалга оширади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда украиналик футболчи допинг тестида тақиқланган модда аниқлангани туфайли тўрт йилга дисквалификация қилинган эди.