«Челси» дарвозабони Филип Йоргенсен Франциянинг «Страсбур» клубига ўтишга яқин турибди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, томонлар трансфер бўйича деярли тўлиқ келишувга эришган. Ҳозирда битимнинг футболчи маоши билан боғлиқ якуний тафсилотлари муҳокама қилинмоқда.
Қайд этилишича, Йоргенсен трансфер яқинлашгани сабаб «Челси»нинг мавсумолди йиғинини тарк этган. Унинг «Страсбур»га ўтиши яқин кунларда расман якунланиши кутилмоқда.
Маълумот учун, «Челси» ва «Страсбур» бир хил инвесторлар гуруҳи — BlueCо тизимига кирувчи клублар ҳисобланади.