«Нюкасл» клуби собиқ бош мураббийи Алан Пардю Лондоннинг «Арсенал» жамоасининг бразилиялик вингер Винисиус Жуниорга бўлган қизиқиши ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
«Бу шунчаки ажойиб трансфер бўлади. Менимча, у амалга ошади. Футболчининг шартномаси якунланишига бир йилгина вақт қолган, «Реал» эса ҳали ҳам у билан янги битим бўйича келиша олмади.
Лондонликларнинг ҳозир битта заиф нуқтаси бор – бу ҳужумнинг чап қаноти. Агарда мен жамоа бош мураббийи бўлганимда, Винисиус сингари вингерни қўлга киритишни истаган бўлардим. «Арсенал»да қолган ҳаммаси бор», - дея мутахассис сўзларидан иқтибос келтирди Metro.
Маълумот учун, бразилиялик вингернинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзида якунига етади.
Transfrmarket портали Винисиус Жуниорнинг актуал трансфер нархини 140 миллион еврога баҳоламоқда.