Live
3
Ўзбек

Барколя «Ливерпул»га ўтишга розилик берди

Футбол
28 июл, 11:13
Франциялик вингер энди клубларнинг трансфер борасида келишувга эришишини кутмоқда.
Барколя «Ливерпул»га ўтишга розилик берди
Foto: Getty Images

«ПСЖ» вингери Бредли Барколя «Ливерпул»га ўтишга оғзаки розилик берди.

L'Equipe хабарига кўра, 23 ёшли футболчи мерсисайдликлар сафига қўшилиш истагини билдирган. Бироқ бу ҳали томонлар шахсий шартнома бўйича тўлиқ келишувга эришганини англатмайди.

Қайд этилишича, Барколя «Ливерпул» раҳбарияти ва бош мураббий Андони Ираола билан мулоқот қилган. Футболчи энди икки клуб трансфер масаласида келишувга эришишига умид қилмоқда.

Шу билан бирга, «Ливерпул» таклиф қилаётган сумма билан «ПСЖ» талаб қилаётган маблағ ўртасида ҳали ҳам катта тафовут мавжуд. Аввалроқ парижликлар футболчи учун 170 миллион евро сўраётгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Бредли Барколя ўтган мавсум Лига 1 доирасида 29 та баҳсда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар