Live
7
Ўзбек

Винисиус «Реал»да қолади — манба

Футбол
28 июл, 13:28
Клуб унинг 2027 йил ёзида тугайдиган шартномасини узайтиришга рози бўлишига ишонмоқда.
Винисиус «Реал»да қолади — манба
Фото: Getty Images

«Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор ёзги трансфер ойнаси якунлангач ҳам клубни тарк этмайди. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.

Манбага кўра, «қироллик клуби» бразилиялик 26 ёшли футболчини сотиш ниятида эмас. Клуб унинг 2027 йил ёзида тугайдиган шартномасини узайтиришга рози бўлишига ишонмоқда.

Аввалроқ «Арсенал» Винисиусга жиддий қизиқиш билдираётганди. Шунга қарамай, жамоа у билан келишувни узайтирмоқчи.

Шу ҳафта мадридликлар ва футболчи вакиллари ўртасида унинг келажагига оид навбатдаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Ўтган мавсумда «Реал» Винисиус барча турнирлар доирасида 53 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 14 та голли узатма муаллифига айланди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 140 миллион еврони ташкил этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар