«Реал» клуби навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. «Қироллик» клуби «Леганес»га қарши ўйнаб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Беллашувда ҳисобни 22-дақиқада «Реал» яримҳимоячиси Федерико Валверде очди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Гонсало Гарсия мезбонларнинг устунлигини икки тўпга етказди. 39-дақиқада «Леганес» ҳужумчиси Наим Гарсия ҳисобдаги фарқни қисқартирди.
Иккинчи бўлимда мадридликлар яна икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Аввал Франко Мастантуоно 58-дақиқада гол муаллифи бўлди, икки дақиқадан кейин эса «Леганес» ҳимоячиси Рубен Пулидо ўз дарвозасига тўп киритиб, баҳсга нуқта қўйди — 4:1.
Ўртоқлик учрашуви
Реал — Леганес 4:1
Голлар: Валверде 22, Гонсало Гарсия 25, Мастантуоно 58, Пулидо 60 автогол – Наим Гарсия 39.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади