«Реал» яримҳимоячиси Франко Мастантуоно фаолиятини «Ривер Плейт»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Athletic журналисти Гилермо Рай хабар берди.
Манбага кўра, аргентиналик 18 ёшли футболчи ўзининг собиқ клубига қайтишни истамоқда. «Ривер Плейт» ҳам уни яна ўз сафига қайтаришдан манфаатдор. Клуб уни ижарага олиши мумкин.
Бу вариант «Реал»ни ҳам қониқтирмоқда, чунки жамоа бош мураббийи Жозе Моуринио Мастантуонога келаси мавсумда асосий таркибда мунтазам ўрин бермоқчи эмас.
Ўтган мавсумда Франко «Реал» сафида барча турнирларда 35 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол урди.