Чемпионлар лигаси иккинчи саралаш босқичи Финляндиянинг «КуПС» жамоаси ўз майдонида Озарбайжоннинг «Сабаҳ»ини қабул қилди.
Беллашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Илк ўйинда ҳам Боку клуби 1:0 ҳисобида зафар қучган эди.
Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра «Сабаҳ» кейинги босқич йўлланмасига эга чиқди. Кейинги раундда озарбайжонликлар Полшанинг «Лех» клуби ва Даниянинг «Орхус» жамоалари ўртасидаги жуфтлик ғолиби билан тўқнаш келади. Ушбу жуфтликдаги илк ўйинда «Лех» 4:1 ҳисобида ишончли ғалаба қозонган.
Ушбу баҳсда ўзбекистонлик яримҳимоячи Умарали Раҳмонлиев асосий таркибда майдонга чиқиб, 78-дақиқада захирага олинди.
ЕЧЛ саралаши
КуПС – Сабаҳ 0:2
Биринчи ўйин: 0:1
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади