Live
3
Ўзбек

«Барселона» Диоманде трансферидан юқори нарх сабаб воз кечган

Футбол
28 июл, 11:16
Каталонияликлар «РБ Лейпциг» талаб қилган суммани тўлашни истамаган.
«Барселона» Диоманде трансферидан юқори нарх сабаб воз кечган
Foto: Getty Images

«Барселона» бир неча ой аввал «РБ Лейпциг» вингери Ян Диоманде трансфери имкониятини ўрганган, бироқ келишув амалга ошмаган.

Мundo Deportivo хабарига кўра, каталонияликлар Германия клуби билан боғланган, аммо «РБ Лейпциг» футболчи учун 100 миллион евродан ортиқ маблағ талаб қилган.

Шундан сўнг «Барселона» трансфердан воз кечиб, асосий эътиборни Энтони Гордонни ўз сафига қўшишга қаратган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадриднинг «Реал» клуби Ян Диоманде трансфери бўйича «РБ Лейпциг» билан 100 миллион евродан ортиқ суммага келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар