«Фулҳэм» Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Гонсало Гарсияни трансфер қилиш учун қарийб 60 миллион евро таклиф қилмоқда.
Маrcа хабарига кўра, Лондон клуби 22 ёшли футболчи учун 60 миллион евродан сал камроқ маблағ тўлашга тайёр. Бироқ мадридликлар ҳужумчини ушбу суммадан арзонроқ нархда қўйиб юборишни режалаштирмаяпти.
Манба маълумотига кўра, «Фулҳэм» Гарсияни клубнинг янги лойиҳасидаги асосий футболчилардан бири сифатида кўрмоқда. Жамоа ўйинини айнан унинг атрофида қуриш режалаштирилган. Қайд этилишича, Лондон клубини «Реал»нинг собиқ футболчиси Алваро Арбелоа бошқармоқда.
Маълумот учун, Гонсало Гарсия «Реал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг Мадрид клуби билан шартномаси 2030 йилнинг июнига қадар амал қилади. Ўтган мавсум у асосий жамоа сафида барча мусобақаларда 39 та баҳсда майдонга тушиб, 8 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.