Live
9
Ўзбек

«Андижон» Артём Потапов, Нодирхон Неъматхонов ва Шоҳмалик Комиловни ўз сафига қўшиб олди

Футбол
29 июл, 13:00
Клуб бир нафар хорижлик ва 2 нафар маҳаллий футболчи билан шартнома имзолади.
«Андижон»  Артём Потапов, Нодирхон Неъматхонов ва Шоҳмалик Комиловни ўз сафига қўшиб олди
Фото: Андижон ПФК

«Андижон» клуби ёзги селекцияда таркибни янада кучайтириш мақсадида трансфер ойнаси очилганидан унумли фойдаланган уч нафар футболчилар билан расман келишувга эришди. Булар – дарвозабон Артём Потапов, ҳимоячи Нодирхон Неъматхонов ва ярим ҳимоячи Шоҳмалик Комилов.

Артём 2023 йилдан бери Ўзбекистонда тўп тепиб келади. Бу вақт давомида «Сурхон» ва «Хоразм» жамоаларида ўйнаган. Бу мавсумнинг дастлабки қисмида термизликлар сафида 2 та ўйин майдонга тушган.

Нодирхон Неъматхонов «Пахтакор» клуби тарбияланувчиси. Бунга қадар у «Пахтакор» U21, ОКМК U21, «Шўртан», «Нефтчи» ва «Сурхон» жамоаларида тўп тепган. Неъматхонов мавсумнинг дастлабки қисмида термизликлар таркибида 11 та учрашувда майдонга тушди. Фаолияти давомида 80 та ўйинда иштирок этган.

Шоҳмалик «Насаф», «Динамо», «Турон», «Бухоро», «Мерани Мартвили» (Грузия) ва «Навбаҳор» клубларида фаолият олиб борган. Бу йилги мавсумнинг дастлабки қисмида наманганликлар сафида 11 та учрашувда майдонга тушди ва 2 та гол муаллифи ва 1 та ассист қайд этди. Фаолияти мобайнида 134 та ўйинда қатнашган, 17 та гол урган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Андижон Андижон
Бугунги янгиликлар