Live
9
Ўзбек

БухДУ – «Шўртан» беллашуви Ғузорда ўтказилади

Футбол
29 июл, 13:18
Ушбу баҳс 5 август санасида ўтказилиши белгиланган.
БухДУ – «Шўртан» беллашуви Ғузорда ўтказилади
Фото: UzPFL

Пролига 13-туридан ўрин олган БухДУ — «Шўртан» учрашуви 5 август санасида ўтказилиши белгиланган.

ПФЛ матбуот хизмати хабар беришича, мезбонлар Пролига регламентининг 14.8-бандига биноан, учрашувга 20 кун қолгунига қадар ўйин ўтказиладиган майдон масаласини ҳал қилиши керак эди. Бироқ Бухоро давлат университети жамоаси мазкур талабни ўз муддатида бажармади.

Шу сабабли 13-тур доирасидаги баҳс Ғузордаги Марказий стадионда БухДУ номинал мезбонлигида ўтказилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Buxoro University Buxoro University
  • Шўртан Шўртан
Бугунги янгиликлар