Live
9
Ўзбек

«Челси» Ачимпонгни сотмайди

Футбол
29 июл, 12:32
Лондон клуби академия тарбияланувчисига келаси мавсумда кўпроқ имконият бермоқчи.
«Челси» Ачимпонгни сотмайди
Foto: Getty Images

«Челси» ҳимоячи Жош Ачимпонгни ёзги трансферлар ойнасида қўйиб юборишни режалаштирмаяпти.

Журналист Саймон Жонсон хабарига кўра, Лондон клуби 19 ёшли футболчини академиянинг энг истиқболли тарбияланувчиларидан бири деб ҳисоблайди. Шу сабаб Ачимпонг жамоада қолади.

Қайд этилишича, мураббийлар штаби янги мавсумда ёш ҳимоячига кўпроқ ўйин амалиёти беришни режалаштирган.

Маълумот учун, Жош Ачимпонг «Челси» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йил 30 июнгача амал қилади. Ўтган мавсум у барча мусобақаларда 30 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урган. Transfermarkt футболчини 25 миллион еврога баҳолайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар