«Борнмут» ҳужумчиси Эли Жуниор Крупи бешинчи метатарсал суяги сингани сабаб операция қилинди.
Бу ҳақда клуб расман маълум қилди. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, франциялик футболчининг тикланиш жараёни 3–4 ой давом этиши кутилмоқда.
Шу тариқа, Крупи мавсум бошидаги бир қатор учрашувларни ўтказиб юборади.
Маълумот учун, 20 ёшли Эли Жуниор Крупи ёзги трансферлар ойнасида «Барселона» ва «ПСЖ» каби клубларнинг қизиқиш доирасида бўлиб турганди.