Live
1
Ўзбек

Пол Инс: «Сантос учун 58 миллион евро жуда катта пул»

Футбол
29 июл, 15:29
Собиқ футболчи «Манчестер Юнайтед» трансфер сиёсатини танқид қилди.
Пол Инс: «Сантос учун 58 миллион евро жуда катта пул»
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ яримҳимоячиси Пол Инс Андре Сантос трансфери учун тўланган сумма ҳақида фикр билдирди.

Goal нашри хабарига кўра, Инс клубнинг собиқ «Челси» футболчиси учун қарийб 58 миллион евро сарфлаганини шубҳа остига олган.

«58 миллион евро — бундай футболчи учун жуда катта пул. Менимча, у ҳақида якуний хулоса чиқаришга ҳали эрта. Шу боис клубнинг ёш марказий яримҳимоячи учун шунча маблағ сарфлаётгани мени бироз ҳайратга солади. Ахир жамоада академия тарбияланувчиси Кобби Майну ҳам бор», — деди Инс.

Собиқ футболчи Майнунинг ўтган мавсум иккинчи ярмидаги ўйинларини ҳам алоҳида эътироф этди.

«Мавсум охирига келиб у кўпроқ яккакурашларда ғалаба қозона бошлади, тўп олиб қўйди, вазиятлар яратди, жарима майдончасига тез-тез кириб борди ва ўйинга кўпроқ таъсир кўрсатди. У мутлақо бошқа футболчига айланди», — дея қўшимча қилди Инс.

Маълумот учун, Кобби Майну ўтган мавсум 30 та учрашувда 1 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. Андре Сантос эса 43 та баҳсда 3 та гол уриб, 4 та ассист қайд этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар