Live
3
Ўзбек

«Реал» Родри ва Диоманде учун таркибда жой бўшатиши керак

Футбол
29 июл, 16:30
Мадрид клуби янги трансферларни рўйхатдан ўтказиш учун камида икки футболчи билан хайрлашиши лозим.
«Реал» Родри ва Диоманде учун таркибда жой бўшатиши керак
Foto: Getty Images

«Реал» Родри ва Ян Диомандени рўйхатдан ўтказиш учун таркибдаги камида икки футболчини кузатишга мажбур бўлади.

CОPE хабарига кўра, айни пайтда Мадрид клубининг Ла Лига учун ажратилган 25 ўринлик қайдномаси тўлиқ банд. Бироқ муаммо шундаки, футболчиларнинг ҳеч бири жамоани тарк этишни истамаяпти.

Манбага кўра, трансферга энг яқин номзодлар Раул Асенсио ва Гонсало Гарсия ҳисобланади. Шунингдек, Франко Мастантуоно номи ҳам тилга олинмоқда, бироқ у ҳозирча захира жамоаси рўйхатида қайд этилган.

Қайд этилишича, Раул Асенсио бошқа клубларнинг таклифларини кўриб чиқишни истамаяпти ва янги мураббийлар штабига ўзини кўрсатишга бел боғлаган. Гонсало Гарсия эса «Фулҳэм»га ўтиш вариантини кўриб чиқишга тайёр, аммо аввал клублар ўртасидаги музокаралар қандай якунланишини кутмоқчи.

Маълумот учун, аввалроқ «Реал» Родри билан шахсий шартнома шартларини тўлиқ келишиб олгани, шунингдек, Ян Диоманде трансферини ҳам якунлаш арафасида экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар