Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Ферлан Менди Франция миллий жамоасига чақирилиши мумкин.
L’Equipe хабарига кўра, бош мураббий Зинедин Зидан футболчи энг яхши спорт формасига қайтса, уни миллий жамоага таклиф этишни режалаштирмоқда.
Манба маълумотига кўра, Зидан Мендининг ўйинини юқори баҳолайди ва уни Франция миллий жамоасининг асосий чап қанот ҳимоячисига айлантирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Ферлан Менди аввал Зинедин Зидан қўл остида «Реал» сафида тўп тепган. Ҳимоячи сўнгги бор Франция миллий жамоаси сафида 2024 йил июн ойида Канада билан ўртоқлик баҳсида майдонга тушган. Унинг ҳисобида миллий жамоа сафида 10 та ўйин мавжуд.