Франция футбол федерацияси Зинедин Зидан бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг миллий жамоанинг янгиланган логотипини тақдим этди.
Янги эмблеманинг асосий рамзи — галл хўрози сақлаб қолинган. Бироқ логотипга «France» ёзуви қўшилган, FFF қисқартмаси эса аввалгисига нисбатан кичрайтирилган.
Маълумот учун, Франция миллий жамоасининг аввалги логотипи 2018 йилги Жаҳон чемпионатидаги ғалабадан кейин янгиланганди. Ўшанда эмблема устига мамлакатнинг иккинчи жаҳон чемпионлигини ифодаловчи иккинчи юлдуз қўшилган.
Эслатиб ўтамиз, Франция футбол федерацияси аввалроқ Зинедин Зидан билан 4 йиллик шартнома имзолаганини расман эълон қилган. У 2012 йилдан буён миллий жамоани бошқариб келган Диде Дешамнинг ўрнини эгаллади.