Бугун
25
Ўзбек

Зидан Франция миллий жамоасида штабига кимлар киришини айтди

Футбол
28 июл, 22:35
Франция миллий жамоасида иш бошлаган мутахассис мураббийлар штабида ўзига кимлар ёрдам бериши ҳақида гапирди.
Зидан Франция миллий жамоасида штабига кимлар киришини айтди
Фото: Getty Images

Франция миллий жамоаси янги бош мураббийи Зинедин Зидан мураббийлар штабига кимлар киритилиши ҳақида гапириб ўтди.

«Биз барчани сентябр ойида таништириб ўтамиз, аммо менинг мураббийлар штабим ташкил этиб бўлинган. Бу амалда мен «Реал»да бирга ишлаган таркиб, эҳтимол, икки ёки уч нафар қўшимча мутахассис билан бирга.

Мен садоқатни қадрлайдиган одамман ва бирга ишлаган одамлар ҳам уни намоён этишган. Биз бу йўлни бирга давом эттирамиз», — дея Зидан сўзларидан иқтибос келтирди Франция футбол Федерацияси.

Эслатиб ўтамиз, сешанба, 28 июл куни Франция футбол Федерацияси (FFF) 54 ёшли мутахассис билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди — келишув жаҳон чемпионати-2030 якунлангунига қадар амал қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар