Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
«Ювентус» музокаралар жараёнидаги қийинчиликларга қарамай, ҳали ҳам «Астон Вилла» ва Аргентина миллий жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинесни сотиб олиш ниятида.
Манба маълумотларига кўра, ҳозирда 33 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери инглиз клуби томонидан юқори молиявий талаблар қўйилгани сабабли тўлиқ тўхтатилган.
Маълумот учун, Мартинес 2020 йилнинг сентябридан бери Бирмингҳем жамоаси сафида тўп тепмоқда. Унинг амалдаги шартномаси муддати 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган.
Transfermarkt портали футболчининг актуал трансфер нархини 12 миллион еврога баҳоламоқда. 2025/2026-йилги мавсумда дарвозабон клуб даражасида 44 та ўйин ўтказиб, 49 та гол ўтказиб юборди ва 14 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга эришди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади