Бугун
25
Ўзбек

Йоргенсен «Челси»дан «Страсбург»га ўтмоқда — Романо

Футбол
29 июл, 01:30
Клублар трансфер бўйича тўлиқ келишувга эришган.
Йоргенсен «Челси»дан «Страсбург»га ўтмоқда — Романо
Фото: Getty Images

«Страсбур» ва «Челси» клублари дарвозабон Филип Йоргенсен трансфери бўйича келишувга эришди, бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Манбага маълумотларига кўра, миш-мишларга қарамай, «Ковентри Сити» 24 ёшли данияликнинг трансфери бўйича аниқ таклифлар бермаган — «Страсбург» билан шартнома яқин орада имзоланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Йоргенсен 2024 йилнинг июлидан буён «Челси» сафида тўп тепмоқда, унинг шартномаси 2031 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Маълумот учун, 2025/2026-йилги мавсумда дарвозабон 12 та ўйинда 17 та гол ўтказиб юборди, битта ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди.

Transfermarkt портали Йоргенсеннинг актуал трансфер нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

АПЛнинг янги мавсумига тайёргарлик доирасида «Челси» илк ўртоқлик баҳсида Австралиянинг «Вестерн Сидней Уондерерс» жамоасини 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Бугунги янгиликлар