Бугун
25
Ўзбек

Алонсо 17 ёшли Сатпаевнинг дебюти ҳақида: «У рақиб дарвозаси олдида хавф туғдира олади»

Футбол
29 июл, 01:52
«Челси» клуби бош мураббийи қозоғистонлик ҳужумчининг ўйини ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
Алонсо 17 ёшли Сатпаевнинг дебюти ҳақида: «У рақиб дарвозаси олдида хавф туғдира олади»
Фото: Getty Images

«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо қозоғистонлик ҳужумчи Достон Сатпаевнинг «Вестерн Сидней Уондерерс»га қарши ўртоқлик баҳсидаги (6:4) ўйини ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

17 ёшли футболчи 6-дақиқада гол уришга муваффақ бўлди. Бу ўйин Сатпаев учун Лондон жамоаси сафидаги дебют бўлди.

«Мен Достонни ўтган йили Олмаотада ўйнаган вақтлариданоқ билардим. Унинг ўзгача футболчи экани кўриниб турарди. У рақиб дарвозаси олдида хавф туғдира олади. Ҳужумчи билан ёнма-ён жуда яхши ҳаракатланади ва жуда зўр тарзда қанотдан марказга ўтади.

Бу унинг Олмаотадан кўчиб келганидан сўнг клубдаги илк тажрибаси. У ўзини яхши кўрсатди», — дея Алонсонинг сўзларидан иқтибос келтиради журналист Бобби Винсент ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Сатпаев учрашувнинг 63-дақиқасида захирага олинган эди.

Бугунги янгиликлар