«Ювентус»нинг собиқ ҳужумчиси Душан Влахович ҳамон «Барселона»га ўтиш вариантини афзал кўрмоқда.
26 ёшли футболчига Туркия клублари асосий даъвогар саналса-да, сербиялик форвард Туркия чемпионатида тўп тепишга унчалик қизиқмаяпти ва шу сабабли юқори маош талаб қилмоқда.
Айни пайтда, таниқли журналист Херард Ромеронинг хабар беришича, ҳужумчининг «Барселона»га қўяётган талаблари мутлақо бошқача – у каталонияликлардан камроқ ҳақ сўрамоқда.
Душан Влахович тўрт ярим йил давомида «Ювентус» шарафини ҳимоя қилди. 2025/26-йилги мавсум якунлангач, «кекса синёра» билан шартномаси ўз ниҳоясига етиб, футболчи эркин агентга айланган эди.