Бу ҳақда Бен Жейкобс ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали хабар берди.
«Манчестер Сити» вингери Савио фаолиятини «Тоттенҳэм» клубида давом эттиришга қарор қилди.
22 ёшли футболчи режалари ҳақида «шаҳарликлар» раҳбариятига маълум қилиб улгурган, деб хабар бермоқда журналист Бен Жейкобс.
Таъкидланишича, бразилиялик ўтган йил ёздаёқ лондонликлар сафига кўчиб ўтмоқчи бўлган, аммо «Сити» бу келишувга розилик билдирмаган. Ҳозир ҳам трансфер борасида келишув йўқ, лекин клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.
Transfermarkt портали Савионинг актуал трансфер нархини 35 млн еврога баҳоламоқда.
Маълумот учун, ўтган мавсумда футболчи барча мусобақаларни инобатга олганда 36 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатма етказиб берди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади