«Челси» форвард Данни Уэлбекнинг трансфер ишларини якунлаш арафасида. «Брайтон» 35 ёшли футболчиси Лондон жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтишига рухсат берди. Агарда кутилмаган муаммо пайдо бўлмаса, Уэлбек «аристократлар» билан 2 йиллик шартнома имзолайди.
АПЛ ўтган мавсуми Уэлбек учун фаолиятидаги энг муваффақиятлисига айланди – у чемпионатнинг 38 ўйинида 13 та гол уришга муваффақ бўлди. Аввалроқ Данни Англиянинг бошқа гранд клублари «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» сафида тўп тепиб улгурган.
Эслатиб ўтамиз, «Челси» Премер-лига ўтган мавсумида бор йўғи 10-поғонани банд этди. Бу мавсум жамоа еврокубокларда иштирок этмайди. Жамоа бошқарувини яқинда испаниялик Хаби Алонсо ўз қўлига олди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади