Бугун
25
Ўзбек

«Бавария» бош директори: «Биз Чемпионлар Лигасида ҳар мавсум ғолиб бўла олмаймиз»

Футбол
29 июл, 02:16
Ян-Кристиан Дризен ЕЧЛ ўтган мавсумида Франция клубидан қабул қилиб олинган мағлубиятни эслади.
«Бавария» бош директори: «Биз Чемпионлар Лигасида ҳар мавсум ғолиб бўла олмаймиз»
Фото: Getty Images

«Бавария» бош директори Ян-Кристиан Дризен 2025/2026-йилги мавсумда УЕФА Чемпионлар лигаси яримфиналида Франциянинг «ПСЖ» жамоасига мағлуб бўлганини ёдга олди.

«Ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Биз ҳар мавсумда Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритишга умид қила олмаймиз. Аммо бу соврин ҳар доим бизнинг мақсадимиз бўлиб қолаверади» - дея Дризен сўзларидан иқтибос келтиради Киcкер.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг ўтган мавсумида «Бавария» икки ўйин натижасига кўра «ПСЖ»га имкониятни бой берганди. Биринчи баҳсда Венсан Компани шогирдлари 4:5 ҳисобида мағлуб бўлишди, жавоб учрашуви эса 1:1 ҳисобида якунланди.

Маълумот учун, Париж клуби ЕЧЛ финалида Лондоннинг «Арсенал» жамоасини пеналтилар сериясида мағлубиятга учратди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар