Бугун
27
Ўзбек

Мусиала хуружлар билан боғлиқ муаммодан халос бўлди

Футбол
23 сентябр, 08:02
    3
Германия миллий жамоаси ва Мюнхеннинг «Бавария» клуби вингери муолажаси кутилган натижани берган.
Мусиала хуружлар билан боғлиқ муаммодан халос бўлди
Фото: Gettyimages

Германия миллий жамоаси ва Мюнхеннинг «Бавария» клуби вингери Жамол Мусиала ўзидаги хуружлар муаммосини ҳал қила олди. Бу ҳақда Sportbild журналистлари хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, дори-дармонлар билан даволаш муолажаси кутилган натижани берган. Машғулотларда 23 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи чекловларсиз шуғулланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Мусиаланинг аҳволи кетма-кет иккита ўйинда кескин ёмонлашган эди.

Жамол Германия Бундеслигасининг янги мавсумида учта ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 1 та гол ва 1 та голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Transfermarkt портали футболчининг актуал трансфер нархини 100 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг шартномаси 2030 йилнинг июн ойи охирига қадар мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Германия Германия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар