«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд «Бавария»нинг қизиқишлари доирасида. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Манбага кўра, Мюнхен клуби ҳужумчи Ҳарри Кейнга ўрнибосар сифатида норвегиялик футболчини кузатмоқда,
Клуб англиялик футболчи билан икки ёки уч йиллик шартгома имзолаши кутилмоқда. Агар Ҳарри жамоадан кетадиган бўлса, Эрлингни сотиб олиш имконияти бўлади. Унинг клуб билан амалдаги битими 2027 йилда якунига етади.
Шунингдек, Ҳоландга «Бавария»дан ташқари «Реал» ва «Барселона» ҳам даъвогар бўлиши мумкин. Юқоридаги жамоалар 2027 йилда Ҳоландни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқади.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Эрлингнинг ҳозирги трансфер қиймати 220 миллион еврони ташкил қилади.
Аввалроқ Кейн «Манчестер Юнайтед»нинг қизиқишларига қарамай «Бавария»да қолиши мумкинлиги хабар қилинганди.