«Арсенал», «Брайтон» ва «Астон Вилла» клублари «Штурм» яримҳимоячиси Лука Вайнхандлни ўз сафига қўшиб олиш учун фаол ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.
Манбага кўра, Англия клублари скаутлари 17 ёшли футболчининг иштирокидаги баҳсларни кузатиб боришган. Лука бўйича маълумот тўплашган. Аммо ҳеч бир жамоа аниқ таклиф билан Австрия клуби билан боғланмаган.
Қайд этилишича, инглиз клублари Вайнхандл трансфери учун тахминан 20 миллион евро тўлаши керак бўлади. «Штурм» ёш футболчисини бундай қиймат эвазига қўйиб юборишга тайёр бўлиши мумкин.
Лука бу мавсумда барча турнирлар доирасида 13 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 5 миллион еврони ташкил этмоқда.