Бугун
23
Ўзбек

«Тоттенҳэм» собиқ футболчиси Де Зерби қандай ҳолатда истеъфога чиқарилишини айтди

Футбол
22 сентябр, 15:36
Италиялик мутахассиснинг иккита ўйин имконияти қолган бўлиши мумкин.
«Тоттенҳэм» собиқ футболчиси Де Зерби қандай ҳолатда истеъфога чиқарилишини айтди
Фото: Gettyimages

«Тоттенҳем»нинг собиқ яримҳимоячиси Жейми ОХара италиялик мутахассис Роберто Де Зербининг бош мураббий сифатидаги келажаги ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

«Агар у халқаро танаффусдан кейинги икки ўйинда ҳам мағлуб бўлса, уни ишдан бўшатишади!» — деди собиқ футболчи Sky Sports телеканалига.

Эслатиб ўтамиз, Де Зерби жорий йилнинг баҳорида «Тоттенҳем» бошқарувини қабул қилиб олган ва жамоани Премер-лигадан тушиб кетишдан сақлаб қолганди.

Бироқ, янги мавсумнинг старти ўта омадсиз чиқди - Лондон клуби беш турдан сўнг, бор йўғи икки очко билан турнир жадвалининг сўнгги поғонасини банд этиб турибди.

Маълумот учун, халқаро танаффусдан сўнг «Тоттенҳем»ни сафарда «Манчестер Юнайтед» (10 октябр), сўнгра ўз майдонида «Ковентри»га қарши (19 октябр) беллашувлар кутиб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар