Бугун
23
Ўзбек

«Тоттенҳэм» Икардининг трансферидан воз кечди

Футбол
22 сентябр, 13:10
Мауро 2022-2026 йилларда «Галатасарой» клубида ўйнаган.
«Тоттенҳэм» Икардининг трансферидан воз кечди
Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» клуби ҳужумчи Мауро Икардининг трансферидан воз кечди. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.

Аввалроқ «тақачилар» аргентиналик 33 ёшли форвардни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Чунки Икарди «Галатасарой»ни тарк этганидан бери эркин агент мақомида. У исталган жамоага ўтиши мумкин.

Шунга қарамай, «Тоттенҳэм» раҳбарияти футболчини таклиф қилмасликка қарор қилган. Шунингдек, унга «Лацио» ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Бироқ бу хабар тасдиқлангани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Мауро 2022-2026 йилларда «Галатасарой» клубида ўйнаган. Бу вақт давомида барча турнирлар доирасида 134 та учрашувда майдонга тушиб, 77 та гол урган ва 25 та голли узатмани амалга оширган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар