«Реал» яримҳимоячиси Франко Мастантуоно учун «Наполи» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, Неапол клуби раҳбарияти аргентиналик 19 ёшли футболчининг вакиллари билан алоқа ўрнатган. Унинг эҳтимолий трансфер имкониятларини ўрганмоқда. Италияликлар ўтган ёзда ҳам унга қизиқиш билдирган. Аммо клублар ўртасида расмий музокаралар ўтказилмаган.
Маълумот учун, Франко ҳозирда «Фиорентина» жамоасида ижара асосида ўйнамоқда. Ижара келишуви 2027 йилнинг ёзида якунига етади. Шундан кейин у Мадрид жамоаси ихтиёрига қайтади.
Неапол клуби эса Мастантуони сотиб олиш бўйича ҳар қандай таклифни беришга тайёр. Унинг «Реал» билан шартномаси эса 2031 йилга қадар амал қилади.
Бу мавсумда хавбек Италия А Сериясида тўртта ўйинда майдонга тушди ва учта гол уришга муваффақ бўлди.