Бугун
23
Ўзбек

«Ювентус» 10 минг евро миқдорида жаримага тортилди

Футбол
22 сентябр, 14:27
Мухлислар Италия футболининг марҳум афсонасига ҳурматсизлик қилишди.
«Ювентус» 10 минг евро миқдорида жаримага тортилди
Фото: Getty Images

Италия А Серияси раҳбарияти «Ювентус»ни 10 минг евро миқдорида жаримага тортиш ҳақида қарор қабул қилди.

Бунга клуб мухлисларининг бир қисми «Интер» ва Италия миллий жамоаси афсонаси Сандро Маццола хотирасига бағишланган сукут дақиқасини бузгани сабаб бўлди.

Аввалроқ Европа чемпиони ва жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби Маццола 83 ёшида вафот этган эди. Ҳодиса 20 сентябр куни «Ювентус» ва «Аталанта» ўртасидаги учрашув олдидан содир бўлди.

Сукут дақиқаси вақтида Curva Sud сектордаги айрим мухлислар майдонга орқа ўгириб туришди, кейин эса «Ювентус» афсоналари хотирасига бағишланган қўшиқлар ва шиорларни айта бошлашди.

Бунинг натижасида «зебралар» мухлисларининг хатти-ҳаракатлари футбол жамоатчилиги томонидан танқид қилинганди. Клуб ҳам ушбу ҳолатга кескин муносабат билдирганди. Лекин бу жаримани олдини олишга сабаб бўлмади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ювентус Ювентус
Бугунги янгиликлар