«Брентфорд» вингери Кевин Шаде қишки трансфер вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, германиялик 24 ёшли футболчига «Арсенал» ва «Ливерпул» жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ҳар икки клуб сўнгги бир неча ой давомида Шаденинг ўйинларини кузатиб келмоқда.
Бу клублар Шаденинг агентлари билан аллақачон дастлабки музокарани ўтказиб, унинг эҳтимолий трансферини муҳокама қилишган.
Маълумот учун, Кевиннинг «Брентфорд» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчининг бозор қиймати 35 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Бу мавсумда вингер Англия Премер-лигаси доирасида 5 та учрашувда 3 та гол урган.
Аввалроқ «Ливерпул» клуби «Монако» яримҳимоячиси Ламин Камаранинг агенти билан музокаралар олиб бораётгани хабар қилинганди.