Бугун
23
Ўзбек

«Реал» Тебаснинг истеъфосини талаб қилмоқда

Футбол
22 сентябр, 14:11
    29
Мадрид клуби Ла Лига президентининг баёнотларидан норози.
«Реал» Тебаснинг истеъфосини талаб қилмоқда
Фото: Getty Images

«Реал» клуби Ла Лига президенти Хавиер Тебаснинг сўнгги баёнотларига жавоб қайтариб, уни яна бир бор истеъфога чақирди.

«Реал Мадрид» клуби Ла Лига президенти Хавиер Тебас Медрано ўзининг институционал мавқеидан фойдаланиб, ҳар бир оммавий чиқишида клубимизни обрўсизлантириши ва унга қарши ҳужумлар уюштиришини қабул қилиб бўлмайди, деб ҳисоблайди.

Ла Лиганинг барча клублари манфаатларини ифода этиши ва ҳимоя қилиши керак бўлган инсоннинг «Реал»га нисбатан доимий муносабати чуқур хавотир уйғотади. У клубимизни оммавий танқидларининг доимий нишонга айлантиришда давом этмоқда. Унинг сўнгги чиқиши айниқса жиддий ва тушунарсиз бўлди ҳамда масъул раҳбарга хос эмас. Чунки у мустақил журналист томонидан рақамли нашр учун ёзилган мақолага жавоб қайтарди. Бироқ шу билан бирга клубимизга ҳужум қилиб, спорт стратегиямизни баҳолашни ҳам ўз зиммасига олди. Бу мутлақо мантиқсиз ва масъулиятсиз ёндашув.керак бўлган институтларга нисбатан ишончни мустаҳкамлаш учун фойдаланиши лозим.

Шу орқали у Ла Лига ва умуман испан футболи нуфузига бутун дунё миқёсида зарар етказишда давом этмоқда. Клубларга ҳалоллик билан хизмат қиладиган инсон керак. Ла Лига президенти мусобақанинг эгаси эмас, балки лига таркибидаги клублар ишонч билдириб, уни бошқаришни топширган раҳбар бўлиши керак», — дейилади клуб баёнотида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

29 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар