«Реал» яримҳимоячиси Федерико Валверде Ла Лига 7-тури доирасида «Атлетико»га қарши кечган Мадрид дербисида жароҳат олди.
«Қироллик клуби» сардори биринчи бўлим якуни арафасида Ли Канг Инг билан тўқнашувдан кейин чап тўпиғидан шикастланди. Валверде кучли оғриқ ҳис қилганига қарамай, майдонни тарк этмади ва учрашувни охиригача ўтказди.
Журналист Гилермо Раи маълумотига кўра, тиббий текширувлардан кейин уругвайлик футболчининг тикланиши тахминан 2–3 ҳафта вақт олиши маълум бўлган.
Шу тариқа, Федерико сентябр ойида Уругвай миллий жамоаси ихтиёрида бўла олмайди. У Япония ва Жанубий Корея миллий жамоаларига қарши режалаштирилган ўртоқлик учрашувларини ўтказиб юборади.
Маълумот ўрнида, «Атлетико» ва «Реал» ўртасидаги Мадрид дербиси мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги барча голлар иккинчи бўлимда урилди.
«Реал» ҳимоячиси Дин Ҳейсен майдондан четлатилгач, «қироллик клуби» ўйинни бир киши кам бўлиб давом эттирди.