Live
1
Ўзбек

«ПСЖ» 2008/09 йилги мавсумдан бери илк бор Лига 1нинг илк бешта ўйинида икки тўп фарқи билан ғалаба қозона олмади

Футбол
21 сентябр, 00:40
Парижликлар ушбу бешта баҳснинг фақат иккитасида зафар қучди.
«ПСЖ» 2008/09 йилги мавсумдан бери илк бор Лига 1нинг илк бешта ўйинида икки тўп фарқи билан ғалаба қозона олмади
Фото: Getty Images
20.09.2026 FT Лига 1 Франция Марсель Марсель 1 : 2 ПСЖ ПСЖ

«ПСЖ» Лига 1 5-тури доирасида «Марсел»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Луис Энрике жамоасига ғалаба келтирган голларни Ферран Торрес ва Маркиниос урди.

ParisSG INFOS маълумотига кўра, «ПСЖ» 2008/2009 йилги мавсумдан бери илк бор Франция чемпионатининг дастлабки бешта учрашувидан бирортасида ҳам камида икки тўп фарқи билан ғалаба қозона олмади.

Парижликлар ушбу бешта баҳснинг фақат иккитасида зафар қучди. Жамоа бунга қадар «Брест»ни минимал 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Маълумот ўрнида, «ПСЖ» навбатдаги учрашувини 10 октябр куни ўтказади. Парижликлар Лига 1нинг 6-турида ўз майдонида «Ле Ман»ни қабул қилади.

Айни пайтда Луис Энрике жамоаси 8 очко билан турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. Клуб пешқадам «Монако»дан 5 очкога ортда қолмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Марсель Марсель
  • ПСЖ ПСЖ
  • Лига 1 Франция Лига 1 Франция
Бугунги янгиликлар