«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Франция чемпионатининг 5-турида «Марсел» устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биз кутганимиздек, жуда қийин ўйин бўлди. Ҳамма осон бўлишини айтганди, аммо «Велодром»да ўйнаш умуман осон эмас.
Ўз футболимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимда рақиб жуда яхши ҳимоялангани учун камроқ вазият яратдик. Иккинчи бўлимда эса барчаси ўзгарди ва биз жуда яхши ўйнадик.
Биз жуда катта ишни амалга оширдик. Ҳеч нарса осонликча қўлга киритилмайди. Бугун жуда яхши «Марсел»ни кўрдик, айниқса, улар ҳимояда кучли ҳаракат қилишди.
Жамоанинг жуда яхши мураббийи бор ва улар келажакда янада ўсишига ишонаман», — деди Энрике Ligue 1+ эфирида.
Маълумот ўрнида, ушбу ғалаба орқали «ПСЖ» Франция чемпионатида муҳим уч очкони қўлга киритди ва турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилди.