Live
1
Ўзбек

Месси жарима зарбаларидан урилган голлар сони бўйича 2-ўринга чиқиб олди

Футбол
20 сентябр, 23:15
Лео пешқадамга айланиши учун жарима зарбасидан яна 3 та гол уриши керак.
Месси жарима зарбаларидан урилган голлар сони бўйича 2-ўринга чиқиб олди
Фото: Getty Images
20.09.2026 FT MLS USA Интер Майами Интер Майами 2 : 2 Сан-Диего Сан-Диего

MLS 26-тури доирасида «Интер Майами» ўз майдонида «Сан Диего»ни қабул қилди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

«Интер Майами»нинг илк голига Лионел Месси жарима зарбасидан муаллифлик қилди. Шу тариқа, аргентиналик футболчи фаолияти давомида жарима зарбаларидан урган голлари сонини 75 тага етказди ва бу кўрсаткич бўйича 74 та гол урган бразилиялик Жаир да Роза Пинтони ортда қолдирди.

The Touchline маълумотига кўра, Месси энди Марселинио Кариоканинг рекордини такрорлаши учун жарима зарбасидан яна 3 та гол уриши керак. Кариока 78 та гол билан ушбу кўрсаткич бўйича 1-ўринда бормоқда.

Маълумот ўрнида, айни вақтда «Интер Майами» 44 очко билан умумий турнир жадвалининг 4-поғонасида қайд этилган. Пешқадам «Нэшвилл» билан орадаги тафовут 11 очкони ташкил этмоқда.

«Сан Диего» жамоаси эса 31 очко тўплаган ҳолда жадвалда 20-ўринни банд этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер Майами Интер Майами
  • Сан-Диего Сан-Диего
  • MLS USA MLS USA
Бугунги янгиликлар