Live
1
Ўзбек

Алаба фаолиятини «Интер Майами»да давом эттириши мумкин

Футбол
19 сентябр, 02:30
Австриялик ҳимоячи ҳозирда эркин агент ҳисобланади.
Алаба фаолиятини «Интер Майами»да давом эттириши мумкин
Фото: Getty Images

«Бавария» ва «Реал» собиқ ҳимоячиси Давид Алаба фаолиятини MLS’да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

34 ёшли австриялик футболчи Лионел Месси тўп тепаётган «Интер Майами»га ўтиши кутилмоқда. Алаба ҳозирда эркин агент мақомида бўлгани сабабли Америка клубига текинга тушиши мумкин.

Маълумот ўрнида, ҳимоячининг сўнгги клуби «Реал» бўлган. У ўтган ёзда шартномаси муддати тугагач, «қироллик клуби»ни тарк этганди. Transfermarkt портали ҳозирда Алабанинг трансфер нархини 3 миллион еврога баҳоламоқда.

Айни вақтда «Интер Майами» MLS Шарқий Конференцияси турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. Жамоа ҳисобида 45 очко мавжуд, пешқадам «Нэшвилл» билан орадаги тафовут эса 9 очкони ташкил этмоқда.

Аввалроқ 33 ёшли футболчини «Ювентус»га воситачилар орқали таклиф қилингани ҳақида хабар берилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер Майами Интер Майами
Бугунги янгиликлар